17 ноябрь – Халқаро талабалар куни

Ҳар йили 17 ноябрда дунё бўйлаб “Халқаро талабалар куни” нишонланади. Албатта, бу байрамда ёшлик, хушчақчақлик даврига кўпроқ урғу берилса-да, лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида собиқ Чехославакияда бўлган воқеаларга боғлиқ.

Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари дунёнинг кўплаб давлатларида таҳсил олмоқда. Улар илм олаётган университетларда бу кун қандай нишонланади? Биз ёшларнинг талабалик даври ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб, хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларга мурожаат қилдик.

Алишер Маҳкамов, Буюк Британиянинг Рединг университети талабаси:

– Талабалик мен учун ҳаётимнинг энг унутилмас давридир. Мен ўқиётган Буюк Британиянинг Реадинг университетида “Халқаро талабалар куни” кенг нишонланади. Бу ерда 160 дан зиёд давлатдан келган 20 мингга яқин турли миллат вакиллари таҳсил олади. Ўйлайманки, ёшлар ўз вақтидан берилган имкониятлардан унумли фойдаланиши керак. Чунки келажакда ёшликда ўқилмаган нарсаларни ўқишга вақт бўлмайди.

Улуғбек Турсунов, Жанубий Кореянинг Ёнсеи университети, Иқтисодиёт мактаби докторанти:

– Мен учун талабалик – инсон ўзининг шахсий ривожланишини бошқа ҳар қандай фаолиятдан устун қўядиган давр. Чунки, талабаликдан кейин сизни катта ҳаёт кутиб турибди. Эришилажак марралар ва орзулар рўёби шу даврда орттирилган билим ва кўникмаларга боғлиқ. Замонавий касблар тез ўзгаряпти. Ҳар қандай касб бир умр ўқиб ўрганишни талаб қилади. Ёшлар ўзларини муттасил янги билимларни ўзлаштиришга тайёрлаб боришлари муҳим. Масалан, хорижий тилларни мукаммал ўрганиш, замонавий сунъий интеллект технологиялари билан ишлаш кўникмасини шакллантиришни тавсия қилган бўлар эдим. Халқаро талабалар куни ҳақида гапирадиган бўлсак, бу муҳим саналардан бири ҳисобланади. Одатда ушбу кунда биз бошқа университетнинг талабалари билан ҳамкорликда маърифий тадбирлар ўтказамиз.

Эргашов Иброҳимжон, Хитой Фанлар академияси университети, Кунминг Ботаника институти талабаси:

– Менга ҳам Ўзбекистонда ҳам чет элда талаба бўлиш ҳисси насиб этди, яъни бакалавр босқичини Ўзбекистонда ўқидим, магистратурани Хитойда давом эттирмоқдаман. Талабалик даври қаерда бўлмасин, одам ўзини мустақилликда синаш даври, деб биламан, айниқса, хорижда таълим олса. Бундай вазиятда ўзингиз учун ўзингиз қарор қабул қиласиз ва бунинг ортидан келган хатолардан эса хулоса чиқарасиз. Натижада инсонда ўсиш кузатилади ва бора-бора ташқи муҳитга чидамли, мустақил етук шахсга айланасиз. Ҳар бир талаба ўз қизиқишига биноан ҳаракат қилиши лозим. Қизиқиш бўлмаса, бу ишни тарк этинг, чунки сиз бунда ҳеч қандай янгилик ярата олмайсиз. Яхшиси, ўзингизни бошқа йўналишда синаб кўринг. Халқаро талабалар куни ҳақида гапирадиган бўлсам, айтишим керакки, Хитойда ўзининг жуда ҳам кўп маданиятга оид фестиваллари бор экан ва бу байрамлар йил давомида тантанали нишонланади. Халқаро талабалар кунини кўпроқ чет элдан келган талабалар нишонлайди.

Абдулазиз Суяров, Буюк Британиянинг Лидс университети Глобал стратегиялар ва инновациялар соҳаси магистри:

– Хорижда узоқ вақт яшамагунча инсон Ватан соғинчини ҳис қилиши қийин экан. Мен учун ҳар доим меҳрибон халқимиз юзидаги табассум, оилавий муҳит, доимо ёрдамга тайёр одамларни топиш жуда қийин бўлди. Мен Ўзбекистонда ҳам бакалавр ва магистратурани тугатганман. Тўғрисини айтаман, Британияда таълим олиш унчалик ҳам осон эмас. Услуб ва мақсад мутлақо фарқланади, ўрганиш эса мутлақо мустақил. Рости, бу давр ҳаётимда янги саҳифаларни очди. Мен учун янги ғоялар ва энергия манбаи бўлди.

Бу ерда Халқаро талабалар куни муҳим алоҳида байрам эмас. Балки фақат мен ўқиётган таълим муассасасида шундайдир, лекин деярли ҳар куни талабалар учун қандайдир муҳим тадбирлар ва учрашувлар бўлади. Энг муҳим омил – ҳозирги кунингиз эртага қайтиб келмайди. Ҳозир фақатгина жуда кўп билим олиш, ўрганиш ва юқори марраларни кўзлайвериш керак. Технологиялар ва рақамли давр ҳеч кимни кутмайди. Талабаликда берилган имкониятлар, айниқса, вақт ва шижоат қайтиб келмайди.

Севара Шарифова, Америка Қўшма Штатлари Вашингтон давлат университети талабаси:

Ота-она ва юрт соғинчини ҳисобга олмаганда, талабалик даврим ҳаётимнинг энг яхши хотираларга бой қисми бўляпти. Университетимизда дунёнинг турли жойларидан келган талабалар таҳсил олади. Улар билан мамлакатимиз қадриятлари ва урф-одатлари ҳақида фикр алмашамиз. Вашингтон давлат университетида талабалар куни жудаям кенг нишонланади. Ҳатто, Америкада университетлараро энг яхши тадбирлар рейтинги бўлиб, айнан мен таълим олаётган университет мазкур рейтингда биринчи ўриндан жой эгаллаб келади. Талабалар кунида турли хил анжуманлар, концертлар ва университет атрофида ярмаркалар ташкиллаштирилади. Махсус оркестр ижросида ажойиб мусиқий чиқишлар ҳам бўлади.

ЎзА мухбири Марҳабо МАДАМИНОВА тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалик даври ҳаётимизнинг энг яхши хотираларга бой қисмидир