Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов пандемия даврида янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида бўлди.
“Тадбиркор элга мададкор” тамойили бугунги кунда ўз натижасини кўрсатмоқда. Спикер ўринбосари Актам Ҳаитов тумандаги балиқчиликга ихтисослашган “Замирбек-Тахиатош” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Лойиҳа асосида ўтган йили 80 мингдан ортиқ балиқ чавоғи ташланган сунъий ҳовузда бугунги кунга қадар 20 тонна балиқ маҳсулоти етиштирган.
- Фаолиятимизни бошлаганимизга 1 йил бўлди дейди - корхона раҳбари Аҳмад Ҳасанов. –Умумий 40 гектар ер майдонимизда балиқ етиштириб, 7 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.
Шунингдек Спикер ўринбосари тумандаги қуёнчиликка ихтисослаштирилган “Самандар Тахиатош” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. 2016 йилда 36 дона қуён билан тадбиркорликни бошлаган жамиятда бугунги кунга қуёнлар сони 3 миллионтадан ошди. Жамият раҳбари Сайёра Аллаярованинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўзида 150 миллион сўм даромад олиш режалаштирилган. Нукус туманида ҳам қуёнчиликга ихтисослашган “Тақиркўл чорва” ҳамда “Ўғилой Искандер” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилмоқда. Уларнинг фаолияти йўлга қўйилиши билан 100 та янги иш ўрни яратилади.
Учрашувлар давомида А.Ҳаитов корхонада етиштирилаётган маҳсулотларнинг сифати, хоридоргирбоплиги, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари, келгуси режалари билан қизиқди. Бундан ташқари ўрганишлар давомида тадбиркорлар учун иссиқхоналар барпо этиш, “Самандар Тахиатош” масъулияти чекланган жамияти қошидан ўқув марказини очиш ва “Томорқа хизмати” орқали мевали кўчат етказиб беришга келишиб олинди.
Мана шундай учрашув Хўжайли туманида ҳам бўлиб ўтди.