Андижон давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ёзувчи Наби Жалолиддиннинг 60 йиллигига бағишланган адабий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи ёзувчи Наби Жалолиддиннинг фаолияти, ижоди хусусида гапирди. Вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёзувчига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 

[gallery-9695]

Асли касби журналист, афғон урушини бошидан ўтказган таниқли ёзувчи ва шоир Наби Жалолиддиннинг “Ялпизли кеча”, “Ҳур нидо”, “Ўлимнинг ранги”, “Сен билан қолмайман” , “Эркаги бор уй” каби шеърий ва насрий асарлари, шунингдек, “Умар Хайём”, буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Абдулҳамид Чўлпон ҳақидаги “Тегирмон” номли тарихий романлари нашр этилган. Адиб бир қатор рус ёзувчиларининг асарларини рус тилидан  ўзбек тилига таржима қилган.  

Тадбирда сўз олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият xодимлари, адабиётшунос олимлар  Зуҳриддин Исомиддинов, Нормурод Норқобилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул ходими, ёзувчи Собир Ўнар, "Шарқ юлдузи" ва "Звезда востока" журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, Андижон давлат университети профессорлари Рустамбек Шамсиддинов, Абдулҳай Собиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Зилола Тоштемирова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Махпура Артиқова ва бошқалар адибнинг серқирра фаолияти, ижодининг ўзига хос қирралари ҳақида батафсил маълумот беришди.  

Тадбир якунида адиб Наби Жалолиддин кўрсатилган эътибор, эътироф учун миннатдорлик билдириб, келгусида янги-янги асарлари билан юртдошларимизни, адабиёт ихлосмандларини хушнуд этишини таъкидлади.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Серқирра ижодкор билан учрашув