Нукус шаҳри ва Қораўзак, Чимбой туманларида ҳокимлар ўзгарди.
Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У.Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри «Титан ДСЗ» МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.
Қораўзак туманида ҳам ҳоким ўзгарди. Бундан буён Қораўзак туманини Утамбетов Узақберген бошқаради. У.Утамбетов аввал Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Чимбой туманига эса Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Нукус шаҳри ва Қораўзак, Чимбой туманларининг аввалги ҳокимларининг қайси ишга жойлашгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.