Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Vlll қурултойи бўлиб ўтмоқда.
Касаба уюшмаларининг ижтимоий ҳамкорлари бўлган кўплаб вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тадбирда делегат сифатида иштирок этмоқда.
Давлатимиз мадҳияси янграйди. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Vlll қурултойи иштирокчиларига байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Юртимиз тарихида илк бор давлатимиз раҳбари Касаба уюшмалари федерацияси қурултойи иштирокчиларига табрик йўллагани, унда 11 ноябрни "Касаба уюшмалари куни" деб белгилаш таклифи билдирилгани соҳага бўлган юксак эътибордан даракдир.