ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 300 нафардан ошиқ шахмат ихлосманди «Тошкент ёзи» турнирида ўз иштирокини бошлади.
Иштирокчилар «А» ва «Б» гуруҳларига бўлинган ҳолда, ўз маҳоратини намойиш этишни бошлади. Куннинг иккинчи ярмида 1-тур ўйинларига рухсат берилди.
[gallery-18384]
«А» гуруҳида 73 нафар, «Б» гуруҳида эса 80 нафар иштирокчи ғалаба нашидасини сурди. 12 нафар иштирокчида дуранг натижалари қайд этилди. Қолган иштирокчилар эса мағлубият аламини тотиб кўрди.
Илк турда ғалаба нашидасини сурганлар орасида Гулноз Узоқбоева, Малика Зухуржонова, Малика Жумаева, Максим Огай, Рустамхон Мирзаакбаров, Раҳмонали Неъматжонов, Нозима Амирқулова, Моҳинур Аъзамхўжаева, Захро Баҳромова, Беҳзод Камолов, Асадбек Комилов, Алибек Сулаймоновлар бор.
9 тур давом этадиган турнир 29 июлда якун топади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА