Ўзбекистон болаларни ҳимоя қилиш борасидаги ютуқларини намойиш этмоқда. Хусусан, Бухарестда (Руминия) Болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича минтақавий вазирлар конференцияси ўтказилмоқда. Унда Богота ҳаракатга чақириғи (Bogotá Call to Action) қабул қилинганидан сўнг Европа ва Марказий Осиё давлатлари эришган натижалар муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Богота чақириғига қўшилиб, болаларни ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлаш, зўравонликнинг олдини олиш ва тармоқлараро ҳамкорликни кенгайтириш мажбуриятларини ўз зиммасига олган эди.

Конференцияда Ўзбекистон делегацияси болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш бўйича эришилган натижалар ва миллий ислоҳотларни тақдим этди.

Мамлакатимиз делегациясига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори бошчилик қилди. У ўтган йил давомида амалга оширилган асосий қадамлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, 2025 йил май ойида кучга кирган “Болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Болаларни ҳимоя қилиш бўйича Миллий кўп тармоқли стратегия ва Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

Муносабат билдириш ва ахборот алмашишнинг идоралараро стандартлари тасдиқланди. Жиноят, Маъмурий ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиришлар киритилди. Ижобий ота-оналик ва оилани қўллаб-қувватлаш дастурлари ишга туширилди.

Таълим муассасаларида хавфсиз ва гендерга сезгир стандартлар жорий этилди. Зўравонликка нисбатан муросасизликни шакллантирувчи кенг қамровли ахборот кампанияси ўтказилди.

Ушбу ислоҳотлар ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича тизимли саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳаллий оилалар ҳамда болаларга ҳар куни ёрдам кўрсатадиган 9000 дан ортиқ ижтимоий ходимлар фаолиятини қамраб олади.

Минтақавий конференция тажриба алмашиш ва минтақа мамлакатларига ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш, ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш ҳамда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича глобал мажбуриятларни бажаришни жадаллаштириш имконини берадиган кейинги қадамларни белгилаш учун муҳим майдон бўлди.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – PathFinding 2.0 глобал алянсидаги Марказий Осиёнинг биринчи давлати