“Ўзагроинспекция” Навоий вилояти бошқармаси ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими ишларни ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, таркибий тармоқлар ва туман бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат фаолияти, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш каби вазифаларни бажаради.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида бошқарма ва туман бўлимлари ходимлари томонидан жами 2 минг 25 та назорат тадбирлари ўтказилган. Натижада 1 минг 215 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, белгиланган тартибда чоралар кўрилган. Тегишли корхона ва ташкилотларга 234 та тақдимномалар киритилган. Шунингдек, 174 та ёзма кўрсатма ва 776 та маъмурий қарор қайд этилган. Қонунбузарларга нисбатан 98 миллион 908 минг сўм жарима суммаси қўлланилиб, айни пайтга қадар 73 миллион 120 минг сўм ундирилган. 500 та материал эса қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аниқланган қонунбузилишлар таҳлил қилинганда уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ва ерлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ҳамда йўл қурилиш техникасидан нотўғри фойдаланиш ҳолатларига тўғри келмоқда.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Берилган имконият, яратилган шароитлар халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақига хизмат қилишини ҳеч биримиз ёддан чиқармаслигимиз зарур. Жиноятга жазо муқаррар.
Абдували БЎРИЕВ, ЎзА