Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4541-сонли қарорига асосан, ЎзА фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ишлар бошланган эди. Бугунги кунга келиб, агентликнинг сайти қайта ишлаб чиқилди, янги логотип тасдиқланди, фотобанк ишга туширилди, мобил иловалар тайёрланмоқда.

Янгиланган веб-сайт

ЎзА веб-сайтининг янгиланган талқинини ишлаб чиқишда фойдаланувчилар учун қулайлик яратишга асосий урғу қаратилди. Жумладан, сайт дизайни матнларни осон ўқиш учун мослаштирилди. Фото, видео ва аудио хабарларни тарқатишда янги имкониятлар яратилди. Технологик жиҳатдан сайтнинг тезкор ишлашига ҳам ҳаракат қилинди.

ЎзА янги сайтининг кўриниши

Ҳозирда сайт тест режимида ишламоқда, шу сабабли юзага келиши мумкин бўлган айрим техник ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Янги логотип

Логотип - бу ҳар қандай компаниянинг юзи. ЎзА ҳам бир неча йил аввал ишлаб чиқилган ва бугунги замонавий медиа олами учун маънан эскирган логотипини янгилашни маъқул деб топди.

Янги логотипда минимализм услубидан фойдаланилган, расмийлик ва соддаликнинг ўзаро уйғунлиги таъминланган. Рангларни танлашда ахборот узатишнинг турли шакллари (матн, видео, фото, аудио) ҳамда манбалари (сайт, мобил илова, ижтимоий тармоқлар) инобатга олинган.

Фотобанк

ЎзА бисотида узоқ йиллик архивга эга бўлган фотосуратларнинг катта хазинаси бор. Шунингдек, бугунги кунда ҳам ЎзАнинг бутун республика бўйлаб фаолият олиб бораётган фотосуратчилари ҳар куни турли тадбирлар, воқеа-ҳодисаларни ўз объективларига муҳрлаб боради. Аммо шу пайтгача мазкур фотосуратларни бир жойга тўплайдиган, фойдаланувчилар учун ҳам томоша қилиш, ҳам юклаб олиш имкони мавжуд бўлган электрон тизим йўқ эди.

Хориж тажрибасини қарайдиган бўлсак ҳам, аксарият ахборот агентликлари ўзининг фотобанкига эга ва у ерда муаллифлик ҳуқуқини сақлаган ҳолда фотосуратлардан фойдаланиш ҳамда электрон сотувга қўйиш амалиёти мавжуд. Шунга кўра, ЎзАнинг янги сайтида ҳам махсус фотобанк саҳифаси ишга тушди.

ЎзА фотобанкининг кўриниши

Ҳозирча тизимга асосан яқин кунларда тайёрланган фоторепортажлар юклаб борилмоқда. Келгусида ЎзА архивидаги барча суратларни жойлаштириш режалаштирилган.

Шунингдек, фотобанк орқали суратларни онлайн сотиш йўлга қўйилади. PayMe, Click каби маҳаллий электрон тўлов тизимлари ҳамда Visa, MasterCard каби халқаро карталаридан фойдаланган ҳолда фотосуратларнинг катта ҳажмдаги оригинал файлини юклаб олиш имкони яратилади. Сотувдан тушган маблағлар фотосуратчиларга қўшимча гонорар ажратиш, шунингдек уларнинг фототехникаларини янгилаш учун сарфланади.

Ҳозирда тизим янги ишга тушгани муносабати билан 1 ой давомида барча суратларни бепул юклаб олиш мумкин.

ЎзА фотобанкига юкланган суратларни кўриш

Ҳудудий янгиликлар

ЎзАнинг янги сайтида ҳудудий хабарларни ёритишга алоҳида урғу қаратилган. Шу сабабли республикамиздаги барча 14 та маъмурий-ҳудудий бирлик учун алоҳида саҳифа яратилди. Муштарийлар ушбу саҳифалар орқали ўз ҳудудларида содир бўлаётган энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиб боришлари мумкин.

ЎзА сайтидаги ҳудудлар саҳифасининг кўриниши

Мобил иловалар

Ҳеч кимга сир эмас, бугун фойдаланувчиларнинг асосий қисми мобил қурилмалар орқали интернет тармоғига уланишади. Шу сабабли ҳар қандай замонавий сайтнинг веб-версиясидан ташқари албатта мобил версияси ҳамда иловалари бўлиши шарт. Ҳозирда ЎзА сайтининг мобил қурилмаларга мўлжалланган талқини ишлаб турибди. Тез кунларда Android ҳамда iOS операцион тизимлари учун махсус мобил иловаларни ҳам ишга тушириш режалаштирилган.

Шакл эмас, мазмун

Шу ўринда, юқоридаги хушхабарларни етказиш билан бир қаторда, бугунги кун муштарийлари учун шакл эмас, мазмун муҳим эканлигини яхши англашимизни ҳам алоҳида таъкидламоқчимиз. Қанчалик чиройли сайт ёки ёқимли логотип бўлмасин, агар берилаётган мақолалар, эълон қилинаётган хабар ва материаллар инсонлар учун фойдали ва қизиқарли бўлмаса, бари бекор.

Шу сабабли ЎзА жамоасидаги барча ходимлар сизларга энг сара, сифатли, тезкор ва холис ахборотлар етказиш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар қилади. Умид қиламизки, янгиланаётган ЎзАда ҳам шакл, ҳам мазмун муштарийларга манзур келади.

Ҳурмат билан,
Сизнинг ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзАда ўзгаришлар: сайт ва логотип янгиланди, фотобанк ишга тушди