Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази ўсимликлар, микроорганизмлар ва бошқа организмлар геномини ўрганиш бўйича халқаро даражадаги илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ қилиш билан шуғулланади.

Марказда олтита лаборатория, иккита бўлим бор. Ҳозирда марказ олимлари қишлоқ хўжалиги экинлари геномининг структурасини ўрганиб, хўжалик жиҳатдан аҳамиятга эга бўлган генлар функциясини биоинформатик таҳлилларини ўтказади.

Марказ фаолияти билан таништириш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Бу ерда олимлар буғдой, анор ва узум учун ген-инженерлиги ва трансгеном технологияларини яратиш, ген ва ҳужайра инженерлиги, маркерларга асосланган селекция, геном ва виртуал селекция дастурларини ишлаб чиқиш билан шуғулланяпти. Шу асосда стресс омиллари – совуққа, қурғоқчиликка чидамли бўлган янги, толаси юқори сифатли “генетик бойитилган”, зараркунандаларга чидамли ғўзанинг янги навларини яратиш, бундан ташқари, персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам илмий ишлар олиб борилмоқда.

Марказда махсус уруғчилик хўжалиги, иссиқхона, фитотрон ва гермоплазма ноёб объектлари мавжуд. Пресс-тур давомида уруғларни олиш, кўпайтириш, сақлаш ва уни тижорийлаштиришгача бўлган жараёндаги амалий ишлар тушунтириб берилди.

Марказ 2012 йилда ташкил топган. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 февралдаги «Геномика ва биоинформатика соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида марказ фаолиятини қайта ташкил этиш ва геномика ва биоинформатикани Ўзбекистонда янада ривожлантириш бўйича ишлар янада жадаллашган ва янги босқичга кўтарилган.

Мутахассисларнинг айтишича, бир ўсимлик ҳужайрасини олиб, уни тадқиқ этиб, иссиқхонага кўчириб ўтказилгунча бир йил вақт кетади. Марказда қишин-ёзин иш тўхтамайди. Марказ қошидаги дала майдонида синовлар олиб борилгач, тайёр кўчат ҳолида фойдаланувчиларга берилади.

Нега ўсимликларнинг кичик ҳужайраларидан намуна олинади?

– Ўсимликларнинг вируси бўлади, – дейди марказ директори ўринбосари Забардаст Бўриев. – Биргина узум узоқ вақт ўсганда, йиллар давомида вируслар йиғилиб боради. Кичик ҳужайрадан олинганда вирусдан ҳоли қилиб ўстириш мумкин. Шунда узумнинг ҳосилдорлиги ҳам ошади, таъм-маза жиҳатидан тоза, ширин бўлади. Шунинг учун фермерлар ҳам бу шаклда ўстирилаётган ўсимлик турларига жуда қизиқаяпти. Буни катта майдонларга экиб, бирдан кўпайтириш мушкул. Шу боис “оналик кўчатзорлари”ни кўпайтириш ишлари олиб борилаяпти. Ҳар бир вилоятда ана шундай майдонлар ташкил этилиши керак. Шунда узум навларини алмаштириб олиш имконияти кенгаяди. Кейинчалик ундан кўчат олиб кўпайтириш мумкин.

Марказда қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликлар, хайвонлар ва микроорганизмлар геномлари структураси ўрганилади, хўжалик аҳамиятига эга бўлган қимматбаҳо генлар функцияси биоинформатик таҳлиллари ўтказилади. Генетик ўзгартирилган организмлар ва уларнинг маҳсулотлари билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятини координация қилиб, Республикага олиб кирилаётган генетик ўзгартирилган организмлар, уларнинг маҳсулотларини бирламчи лаборатория тестларидан ўтказиш вазифасини ҳам бажаради.

Пресс-тур давомида ғўзани фитохром генлари учун яратилган ген-нокаут технологияси, маркерларга асосланган селекция технологияси ёрдамида яратилган ғўзанинг Равнақ-1 ва Равнақ-2 навлари, узум ва анор кўчатларини ин-витро шароитида кўпайтириш, ген-нокаут технологияси ёрдамида яратилган буғдойнинг “Баркамол” нави, картошканинг серҳосил ва эртапишар биотехнологик навлари ҳақида маълумот берилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Оналик кўчатзорлари”ни кўпайтириш ҳосилдорликни оширади