Кеча "Навоий–Зарафшон" йўналишидаги йўлда бир нечта автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Ғ. М. бошқарувида бўлган юк машинаси Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-379 йўлининг 110-километрида ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотиши натижасида ағдарилиб кетган.
Сўнгра фуқаро Ж. С. ўз бошқарувида бўлган "МАН" русумли автомашинасини ушбу йўналиш бўйича бошқариб келаётиб ҳодиса жойига яқинлашганда тезликни пасайтиради. Натижада олдинда кетаётган "Lasetti" русумли енгил автомашинани уриб юбориши оқибатида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши "Зарафшон - Навоий" йўналиши бўйича келаётган автомашинани уриб юоради. Охир оқибат 11 та автомашина - 3 та юк машинаси ва 8 та турли русумдаги енгил автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.
ЙТҲ натижаси оқибатида 16 киши турли жароҳотлар билан шифохонага мурожаат қилишган. Вафот этганлар йўқ.
Айни пайтда дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.