Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва реабилитация имкониятларини кенгайтириш давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Сўнгги йилларда бу борада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида санаториялар фаолияти ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги санаторийларда яратилаётган шарт-шароитлар, замонавий тиббий хизматлар, реабилитация дастурларининг кенгайтирилиши ҳамда йўлланма асосидаги имкониятларнинг кўпайтирилиши аҳолининг кенг қатламларини қамраб олишга хизмат қилмоқда.

2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги санаторийларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини соғломлаштириш ва реабилитация қилиш ишлари янги босқичга кўтарилди. Шу даврда 11 та санаторийда жами 53,1 минг нафар фуқаро соғломлаштирилди. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 114,8 фоизга кўп.

Санаторийларда дам олганларнинг 40,9 минг нафари йўлланма асосида, 12,2 минг нафари эса пуллик асосда соғломлаштирилди. Бу рақамлар аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларнинг санаторий хизматларига бўлган талаби ортиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, пуллик хизматларнинг кўпайгани тизимнинг молиявий барқарорлигини ҳам таъминламоқда.

Йўлланма асосида соғломлаштирилганлар орасида:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — 27,2 минг нафар (66,4%),

Ёшга доир пенсия олувчилар — 11,9 минг нафар (29,1%),

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар — 1 022 нафар (2,5%),

Бошқа тоифаларга кирувчи шахслар — 808 нафар (2%).

Бу таркибдан кўриниб турибдики, соғломлаштириш дастурларининг асосий қисми ногиронлиги бўлган фуқароларга қаратилган. Шу орқали давлат уларнинг соғлиғини тиклаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашни мақсад қилган.

2025 йилда айрим тоифа фуқароларни соғломлаштириш кўлами сезиларли даражада кенгайди. Жумладан, уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар сони 2024 йилдаги 120 нафардан 316 нафарга етиб, 2,6 баробар ўсиш кузатилди. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сони эса 11 минг 629 нафардан 27 минг 197 нафарга кўтарилиб, 2,3 баробар ўсиш қайд этилди. Бу кўрсаткичлар сўнгги йилларда ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самараси сифатида баҳоланмоқда. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан санаторий тармоғини модернизация қилиш, хизматлар сифатини ошириш ва йўлланма тақсимотини электрон шаклга ўтказиш чоралари соғломлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш имконини бермоқда. Натижада эҳтиёжманд тоифаларга мансуб фуқароларнинг санаторийларга жалб этилиши ошиб, уларнинг соғлиғини тиклаш, руҳий ва жисмоний ҳолатини яхшилаш бўйича комплекс ёндашув йўлга қўйилди.

2025 йилнинг январидан сентябригача бўлган давр шуни кўрсатмоқдаки, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги санаторий тизими аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини соғломлаштиришда муҳим ўрин эгалламоқда. Соғломлаштириш кўлами йил сайин кенгайиб, ижтимоий адолат тамойилларига асосланган давлат сиёсатининг амалдаги ифодасига айланмоқда.

Келгусида санаторий инфратузилмасини модернизация қилиш, тиббий-реабилитацион хизматлар сифатини ошириш ва рақамли бошқарув тизимларини кенг жорий этиш орқали бу йўналиш янада ривожлантирилиши кутилмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги санаторийларида соғломлаштириш кўлами кенгаймоқда