Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан “Ипотека банк” Сирдарё филиали кредит комиссияси раиси Т.И, кредит комиссияси аъзолари, “IL-NUR PROD” МЧЖ раҳбари Н.Б. ва бошқаларга нисбатан жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати бўйича жиноят иши очилган.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича 2022 йил 25 октябрда Н.Б.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
ЎзА