Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2023 йил 11 январдаги шахсий таркиб бўйича 1-сон буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.

“Ҳарбий-маъмурий секторга сифатли раҳбарлик қилиб келаётганлиги, вилоят ҳудудида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаларини такомиллаштириш орқали давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси, ўтказилаётган ўқувларда кўрсатаётган фаоллиги, шунингдек халқ ва армиянинг бирдамликка эришиши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ифхтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкиллашдаги ҳамкорлиги учун Фарғона вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбаевичга заҳирадаги полковник ҳарбий унвони ҳамда шахсий рақам берилсин” дейилади буйруқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шунингдек, Мудофаа Вазирининг 3-сон буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бугун Фарғона шаҳрида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулла Бузруков ушбу буйруқларни ўқиб эшиттирди ва ҳарбий унвон гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонини вилоят ҳокимига тантанали равишда топширди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрулло Бозоров полковник ҳарбий унвони ҳамда I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди