Гиёҳвандлик воситалари – тегишли рўйхатга киритилган, Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препарат ва ўсимликлар ҳисобланади.

Улардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, муомалага киритиш эса жавобгарликка сабаб бўлади. Чунки бундай воситалар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши билан бир қаторда, оғир оқибатли жиноятларга ҳам сабаб бўлади.  

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида самарали ишларни давом эттирмоқда.  

Ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи билан боғлиқ ҳолат аниқланди.  

Ўзини шубҳали тутган икки нафар шахс ходимлар томонидан тўхтатилди. Холислар иштирокида текширилган 29 ёшли Ш.М. ва 25 ёшли А.М.нинг ёнида, шунингдек, улардан бирига тегишли “Спарк” русумли автомобиль салонида 53 дона “Зардекс” капсулалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.  

Улар ушбу моддаларни 29 ёшли Ш. исмли шахсдан сотиб олганини маълум қилган. Тезкор тадбир давомида ходимлар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган Ш.Й.ни қўлга олди. Унинг яшаш манзили холислар иштирокида текширилганда, 1 минг 939 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273, 251-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.  

Бундан олдин Миробод туманида ўзини шубҳали тутган 1991 йилда туғилган К.Г. тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда ёнидан 21 дона ўрамдаги “гашиш” ва “Мефедрон” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.  

Янгиҳаёт туманида эса 2001 йилда туғилган С.И. ва Ж.Б. холислар иштирокида текширилганда, уларнинг ёнидан 2 дона ўрамда бўлган “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Шунингдек, текширув жараёнида ушбу фуқаролар яна бир нечта жойда гиёҳвандлик воситаларини яширганини маълум қилган ва холислар иштирокида жами 18 дона гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳванд воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди