Гендер тенглик маданиятини ривожлантириш: оилавий қадриятлар, таълим сиёсати ва ижтимоий онг трансформацияси
Тошкент давлат шарқшунослик университетида 11 февраль — “Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар халқаро куни” муносабати билан “Гендер тенглик маданиятини ривожлантириш: оилавий қадриятлар, таълим сиёсати ва ижтимоий онг трансформацияси” мавзусида VI халқаро конференция ташкил этилди.
Анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар, халқаро экспертлар, ННТ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди. Конференция доирасида хотин-қизларнинг илм-фан ва таълим соҳасидаги фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таълим тизимига жорий этиш, замонавий таълим сиёсатини такомиллаштириш ва ижтимоий онгни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги тегишли қўмита, “Миллий тикланиш” ДП Марказий Кенгаши, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари фаол иштирок этди.
Якунда гендер сиёсатини янада ривожлантириш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун таълим ва илмий фаолиятда кенг имкониятлар яратиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА