Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қашқадарё вилоятида амалий семинарлар ўтказмоқда.

Навбатдаги семинар Шаҳрисабз туманида бўлиб ўтди.Қани маҳалласидаги “Соҳибов Худойқул” боғдорчилик фермер хўжалиги ерида экилган, ҳосил бермай қўйган уч гектар гилос ва шафтоли кўчатларини янги экспортбоп навлар билан алмаштириш ҳақида гап борди.Кенгаш қошида ташкил этилган Қува илмий-амалий маркази агрономи, ишчи гуруҳ раҳбари Ҳ.Усмонов ва бошқа агрономлар боғда экилган шафтоли, гилос ниҳолларини қандай парвариш қилиш, ниҳолларни дорилаш, суғориш, парваришлаш, кўчатларга шакл бериш, кўчат чиқарган янги навларни горизонтал қилиб ипга тортиш, кўчатлар ҳосилдорлигини ошириш, боғ кўчатларини суғориш технологияси, қатор ораларига тўқсонбости экинларини экиш ва парваришлаш агротехнологиялари тўғрисида маслаҳатлар беришди.

Шу маҳалладаги “Умаров Зиёдулло” боғдорчилик фермер хўжалигидаги 2 гектарли токзорда токни қандай парвариш қилиш, етиштириш, сақлаш, қачон ва қандай кесиш, кеч кузда кўчатларни кўмиш ва баҳорда очиш, уларнинг касалликларига қарши курашиш, касалликларнинг олдини олиш, яхоб суви билан суғориш технологиялари ҳақида тажриба алмашилди.

Бундай амалий семинар Улоч, Мираки, Оқ дарё маҳаллаларидаги хонадонлар томорқаларида ҳам ўтказилди.Томорқаларда иқлим, тупроқ шароитидан келиб чиқиб, қандай тўқсонбости экинларини экиш, ерларни ағдариш ва экишга тайёрлаш технологияси, экспортбоп, бозорбоп уруғ навларини танлаш, уларни экиш, парвариш қилиш, озиқлантириш,териш ва сақлаш, сотишга тайёрлаш, тўқсонбости экинлари кўчатларини етиштириш ва уларни қандай тартибда кўчириб экиш, барча тўқсонбости экинлари тўғрисида умумий маълумотлар берилиб, семинар қатнашчиларига амалда тўқсонбости экинларини экиш кўрсатилди.

Жаҳонгир Галаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқончилик бўйича тажриба алмашди