Навоий шаҳрида ташкил этилган «Мумтоз шеърият» халқаро шеърият фестивали ҳамда ТУРКСОЙ Ёзарлар бирлигининг биринчи йиғилишида атоқли адиб, устоз ижодкор, ТУРКСОЙ Ёзарлар бирлиги фахрий раиси, Озарбайжон халқ ёзувчиси Анор Рзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони асосида «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Таваллудига 85 йил тўлган бу ижодкорни адабиёт мухлислари борки, Анор муаллим, деб атайди.

Маълумотларга кўра, Анор Расул ўғли Рзаев 1938 йили 14 март куни Боку шаҳрида таваллуд топган. Устоз ижодкор наинки ёзувчи, балки режиссёр, сценарийнавис, жамоат арбоби сифатида самарали фаолият юритади.

Анор муаллим шоирлар оиласида туғилган. Унинг отаси Расул Рза ҳамда онаси Нигор Рафибейли Озарбайжонда таниқли шоирлар эди. Анор муаллим мусиқали мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, 1955 йили Озарбайжон давлат университетининг филология факультетига ўқишга киради. Олийгоҳни тамомлаб, Москвадаги Олий сценарий курси, кейинроқ эса Олий режиссёрлик курсида таҳсил олади.

Ёзувчи ўз фаолияти давомида «Гобустан» санъат алманхи, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси, мамлакат Миллий Мажлиси ( Парламенти), Туркийзабон давлатлар ёзувчилар уюшмасида самарали фаолият кўрсатди.

Унинг асарларида замон муаммолари, анъана ва қадриятлар, уларга одамларнинг муносабати каби долзарб масалаларга кенг ўрин берилган. Анор муаллим она тили ривожи, миллий анъаналарни асраш, китобхонларнинг адабий дидини юксалтириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган зиёлилар дарғаси сифатида эъзозланади.

Анор муаллим «Дантенинг юбилейи», «Оқ кўрфаз», «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати», «Мулоқот», «Сизсиз» каби асарларида замондошлар образини яратишга интилади. Анъанавий тушунча ва урф-одатларнинг одамлар ҳаётига таъсирини тадқиқ қилади. Ижодкорнинг бир қатор асарлари асосида кинокартиналар ҳам яратилган.

Анор муаллим Ўзбекистонда бир неча бор бўлган. Устоз ижодкор мамлакатимизда миллий адабиёт ривожи йўлидаги эътибор, амалий ғамхўрликни доим юксак эътироф этади.

Анор муаллимнинг Ватанимизнинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланиши илдизи, ўзаги бир, бир-биридан илҳом олган, бир-бирини тўлдирган, ўзига хос анъаналар билан бойитган туркий адабиётимиз ривожига мамлакатимизда кўрсатилаётган эътиборнинг амалий ифодасидир.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анор муаллим – туркий адабиётнинг жонкуяри