Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасидаги ҳаво қатнови бўйича келишувига мувофиқ БААнинг «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» авиакомпаниясининг Шаржа-Тошкент-Шаржа йўналишларида мунтазам авиақатновлари йўлга қўйилди.

Кеча, 4 ноябрь соат 19:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига мазкур ташкилотнинг илк самолёти келиб қўнди.

– Ҳозирги кунда жуда кўп чет эл авиакомпаниялари бизнинг диёримизга қизиқиш билдирмоқда, – дейди  Тошкент халқаро аэропортининг Халқаро ташувларни ташкиллаштириш хизмати раҳбари Умид Хамраев. – Бу борада уларнинг вакиллари, Транспорт вазирлиги ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Мана бугун «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» авиакомпаниясининг Шаржа-Тошкент-Шаржа йўналишида илк самолёт парвози амалга оширилди. Ҳозирда «Очиқ осмон» сиёсати олиб борилмоқда, ва биз етук авиакомпанияларни кутиб олишга тайёрмиз. Авиакомпаниялар қанча кўп бўлса, авиачипталар нархи шунча арзонлашади.

«AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» авиакомпанияси Ўзбекистонга ўз парвозларини Airbus-320-214 ва Airbus-321-251NX ҳаво кемаларида амалга оширади. Airbus-321-251NX самолёти бир томонга 150-200 йўловчи ташийди. Парвозларни ҳафтасига икки марта амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг давомийлиги 4,5-5 соатни ташкил этади.

Air Arabia авиакомпанияси эндиликда Абу-Даби-Тошкент-Абу-Даби йўналиши бўйича ҳам юртимизга ўз йўловчиларини ташиши юзасидан келишувлар олиб бориш ниятини билдирди. Демак, Ўзбекистон халқаро аэропортларининг сифатли хизмати, йўловчи ва парвозлар хавфсизлигига мустаҳкам ишонч бор.

Икки давлат ўртасидаги ҳаво транспортига бўлган талаб, халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга бўлган эҳтиёж эндиликда мунтазам парвозлар орқали қаноатлантирилади.

“Uzbekistan Airports” АЖнинг Ўзбекистон ҳаво дарвозалари орқали хорижий сайёҳлар оқимини кучайтириш, парвозлар географиясини янада кенгайтириш борасидаги ишлари узоқ ва истиқболли манзилларга мўлжалланган.

Маълумот учун: Air Arabia Бирлашган Араб Амирликларининг бюджет авиакомпанияси ҳисобланади, яъни тежамкор, ҳамёнбоп, ҳаммабоплиги билан алоҳида нуфузга эга. Бош қароргоҳи Шаржа шаҳрида жойлашган. Йўловчи ташиш бўйича дунёнинг 89 мамлакатига 170 йўналишда ўз парвозларини амалга ошириб келади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Air Arabia» авиакомпанияси Тошкентга илк парвозини амалга оширди