Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 19 март куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг раиси Ғ.Ортиқов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили О.Мақсудов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

9 (1).jpg
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда «Инсон – мамлакатнинг асосий бойлиги», «Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони», «Адолат – ҳар бир инсон учун» тамойилларини кенг кўламда жамиятга жорий этиш, ёшидан, миллатидан, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, келиб чиқишидан қатъи назар, барчага тенг имкониятлар тақдим этиш, ижтимоий адолат тамойиллари, фуқаролар ҳуқуқлари, қонуний манфаат ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан бирга, бундан буён ҳам бошқарувда очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим масалаларини ечишда қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларни амалга оширишда жамоат назоратини қўллаш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган.

Учрашувда Наманган давлат университети ректори А.Умаров, Наманган муҳандислик-технология институти профессори Ҳ.Аҳмадхўжаев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари С.Абдураҳмонов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унда дунё сиёсий амалиётида кенг қўлланиладиган ва эътироф этилган социал-демократик ғоялар миллий қадриятларимиз, халқимиз менталитетига уйғун ҳолда мужассам этилганига эътибор қаратди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наримон Умаровнинг Наманган вилояти сайловчилари билан учрашуви