Мудофаа вазирлигида учрашув
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида мамлакатимиз мудофаа вазири генерал-полковник Қ.Бердиев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник В.Зарудницкий бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида 2017 йил 1 июль куни мамлакатимиз мудофаа вазири генерал-полковник Қ.Бердиев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник В.Зарудницкий бошчилигидаги делегация билан учрашди.Учрашувда Марказий Осиё минтақасидаги бугунги ҳолат ва хавфсизлик муаммолари хусусида фикр алмашилди, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа вазирлиги
матбуот хизмати