Бозор талаблари асосида
Самарқанд шаҳридаги «Net Product Lux» масъулияти чекланган жамиятида замонавий технологиялар асосида кир ювиш кукуни, совун, идиш ва ойна тозалаш воситалари ишлаб чиқариш ҳамда кимёвий тозалаш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган.
Самарқанд шаҳридаги «Net Product Lux» масъулияти чекланган жамиятида замонавий технологиялар асосида кир ювиш кукуни, совун, идиш ва ойна тозалаш воситалари ишлаб чиқариш ҳамда кимёвий тозалаш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг иккинчи чорагидан бу ерда меҳмонхоналарда фойдаланиладиган пойабзал ва халатлар ишлаб чиқариш цехи ҳам иш бошлади.— Юртимизда туризм соҳаси ривожланиб бораётган бугунги кунда меҳмонхоналарда санитария-гигиена талабларидан келиб чиққан ҳолда бир марта фойдаланиладиган нарса-буюмларга талаб ортмоқда, - дейди корхона раҳбари Хуршид Ражабов. — Бундай маҳсулотлар асосан хориждан келтирилади. Корхонада янги йўналиш ташкил этишдан мақсад импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни буюртмачиларга етказишдир. Янги цехда 15 иш ўрни яратилди.
«Net Product Lux» масъулияти чекланган жамиятида келгусида меҳмонхоналар учун чойшаб ва сочиқ ҳам ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.