Қиш уйқусидан кўз очган табиат яна кўкламга юз тутди. Юртимизда баҳор, Наврўз насимлари эса бошлади.

Бободеҳқонларимизнинг ўтган йилги самарали юмушлар туфайли айни кунларда ҳам бозорларимизда сархил мева-сабзавотларни арзон нархларда, саралаб харид қилиш имконияти мавжуд. Энг муҳими, қиш фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи меъёрида сақланди. Ана шу тўкинликни янада ошириш ҳамда баҳорда аҳолини дармондориларга бой, сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш долзарб масалалардан.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида Наврўз ярмаркалари бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар деҳқон бозорларини тартибга солиш, санитария ҳолатини яхшилаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархини барқарор сақлашни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режаси асосида ташкил этилган ушбу ярмаркалар 5 апрелга қадар давом этади.

“Сергели деҳқон бозори”да юртимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар харидорларга тақдим этилаётир. “Агромир”, “Delight-neo”, “Мастер глобал плюс”, “Ином ойл-бизнес барака” масъулияти чекланган жамиятлари, “Янгийўл сут” хусусий фирмаси каби корхоналар сархил маҳсулотлари билан бозор файзини янада оширмоқда.

– Аҳоли фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришилмоқда, – дейди Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси эксперти Фахриддин Калонов. – Энг муҳими, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланган. Пойтахтимиздаги ўн учта дехқон бозорида ташкил этилган мазкур ярмаркаларда уюшмамиз тизимидаги ўттизга яқин корхона ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

– Бозорларда аҳолига яратилаётган қулайликлар туфайли рўзғоримизга файз-барака кирмоқда, – дейди харидор Рўзигул Имомова. – Байрам ярмаркасидан сут маҳсулотлари, мева-чева харид қилдим. Маҳсулотлар сифатли, нархи ҳам арзон. Буларнинг барчаси юртимизда оилалар мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги зиёда бўлишига хизмат қилади.

– Умумхалқ байрамлари арафасида ташкил этиладиган анъанавий ярмаркалар биз, кексаларнинг кўнглимизни кўтармоқда, – дейди пенсионер Аҳрор Бекмуродов. – Ишлаб чиқарувчининг ўзидан маҳсулотларни харид қилганга нима етсин?! Шу кунларда сут, қатиқ ва кўкатларга эҳтиёжимиз баланд. Улар бозорларда мўл-кўл.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзвиносаноатхолдинг” компаниялари тизимидаги корхоналар ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада маҳсулотларни кенг ассортиментда етказиб бериш таъминланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрамолди ярмаркалари бошланди