Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида туман даражасида катта лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида камида 5-7 тадан “драйвер” лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Улар туманлардаги саноат зоналари, бўш турган давлат объектларига жойлаштирилади.

Энг яхши лойиҳаларга жорий йилда 500 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Бу орқали яна 150 минг иш ўрни яратиш мумкин.

Умуман, айтилган 4 та тажрибани қўллаган ҳолда йил якунигача 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режасини тасдиқлаш топширилди.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Зарбдор тажрибаси” асосидаги энг яхши лойиҳаларга 500 миллиард сўм ажратилади