Пойтахтимиздаги “Tashkent City Park” боғида замонавий бешкурашнинг lazer-ran йўналиши бўйича ўтказилган оммавий спорт мусобақаси профессионал спортчилар учун маҳорат майдони вазифасини ўтаган бўлса, ҳаваскорларга катта спорт завқини туҳфа этди.

Халқаро федерация талаблари асосида ташкил этилган “LASER RUN 2024” турнирида 300 нафар катталар ва 250 нафар ёш ҳаваскорлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақа “Tashkent City Park” боғига жам бўлган иштирокчилар ва томошабинларга спортча руҳ ва кўтаринки кайфият улашди.  

Иштирокчилар югуриш ва мерганлик борасида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мамлакатимиз ёшлари орасида спортга бўлган эътиборни, соғлом турмуш тарзи тамойилларига қизиқишни оммавийлаштиришга қаратилган мусобақа иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни спортга йўналтиришга хизмат қилганлиги билан аҳмиятли бўлди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий бешкураш мусобақалари катта спорт завқини туҳфа этди