Фарғона вилоятида ҳам пахта йиғим-терими қизғин паллага кирди. Бугунгача етиштирилган ҳосилнинг қарийб ярми йиғиб-териб олинди. Бунда Ёзёвон туманининг ҳам ҳиссаси катта.

Улар бир кунда 3 фоиздан ошириб пахта сотишмоқда. Мавсум бошидан буён топширилган ҳосил 11 минг 500 тоннадан ошди. Бу шартнома режасига нибатан 54.6 фоизга тенгдир.  

Ёзёвон туманида 12 та терим машинаси эрта-ю кеч пахта далаларидан чиқмаяпти. Шунингдек, ташкил этилган терим отрядлари аъзолари ҳам шижоат билан меҳнат қилишмоқда. Пахта теримида илғорлик қилаётган отряд аъзолари туман ҳокимлиги ва хомийлар томонидан рағбатлантириляпти. Бу эса терим суратига албатта ижобий таъсир кўрсатади.  

Туманнинг “Истиқлол” ММТП ҳудудидаги   “Миришкор Тешабой хожи” фермер хўжалигига теримчиларни рағбатлантириш учун туман ҳокими Дилшоджон Жалилов ва водий каналлардан фойдаланиш бошқармаси  бошлиғи Алишер Тожиалиев келишди. Бунинг сабаби фермер хўжалигининг теримда кўрсатаётган ижобий натижалари эди. Илғорлар тақдирланди. 29-терим отряди аъзоси Лайлихон Райимбердиевага эса Умра зиёратига сертификат топширилди. 70 ёшни қоралаётган онахон қалб амри билан теримда қатнашиб, мавсум бошидан бугунгача 3,5 тоннадан ошиқ пахта терган эди.  

– 6 нафар фарзандим, 20 нафар набирам бор,–дейди онахон. –Бу йил етиштирилган далалардаги ҳосилни кўриб уйда бир дақиқа ҳам ўтира олмадим. Фермернинг айтишича, ҳар гектар ердан 60 центнергача ҳосил олинаётган экан. Пахталарни қаранг, мени тер, деб турибди. Термай бўладими? Бугун эса мен учун кутилмаган воқеа рўй берди. Менинг камтарона меҳнатимни инобатга олиб, жуда катта мукофот билан тақдирлашди. Биз дам олиш кунлари оиламизнинг барча аъзолари билан ўз ихтиёримиз ила теримга ҳашарга чиқамиз.  

Ёзёвон туманида етиштирилган пахта ҳосилининг ярмидан ортиғи терим машиналарида йиғиб олинмоқда. 

    Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвонда теримчига кутилмаган совға топширилди