Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги талабалар учун фильмлар танловини эълон қилган эди. “Ренессанс” кино уйида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаларининг “Янги Ўзбекистон ёшлари” номли кинолойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Кинематография агентлиги раҳбарияти, Бадиий кенгаш аъзолари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

"Янги Ўзбекистон ёшлари" номи остида ташкил этилган ушбу ижодий танлов доирасида 20дан ортиқ лойиҳанинг тақдимоти ташкил этилди. 

Талабалар жадидлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи қисқа метражли фильм-википедиялар туркуми, "Байроқ ҳамманики", "Ватан нима?" ижтимоий роликлар туркуми, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги қисқа метражли фильмлар бўйича лойиҳаларини тақдим қилдилар. 

Мазкур тақдимот миллий кино санъати анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, мамлакатда фаолият олиб бораётган кино соҳасидаги ёш киноижодкорларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ёш ижодкорлар орасида соғлом ижодий рақобатни шакллантириш, диёримизда фаол кино муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилди.

Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ёшларининг ижодий лойиҳалари