Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида "Янги Ўзбекистон матонатли аёллари" I халқаро форуми бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро форумда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенглигини таъминлаш, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли, Шарқ аёлларининг маърифатли матонати каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Шунингдек, хорижлик педагог олимлар томонидан турон маликаларининг давлат бошқарувидаги роли, туркий мамлакатлар аёллари таълим олишининг халқаро миқёсда тутган ўрни, кийиниш маданияти ҳақида сўз юритилди ва миллий либослар кўргазмаси билан улар амалда намойиш этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/28vRAbjx1qE" title="“Yangi Oʻzbekiston matonatli ayollari” I xalqaro forumi boʻlib oʻtdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>— Ҳозирги кунда мен Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети талабаларига корейс тилидан дарс беряпман, — дейди Сонг Хэ Су (Жанубий Корея) хоним. — Форумда биринчи шарқ ва корея республикаси учувчи аёли ҳақида маъруза қилдим. У аёл ўзининг ишончи, қатъияти ва матонати орқали мақсадига эришган. Унда барча Шарқ аёлларининг характери акс этади. Шунингдек, ушбу тадбир орқали миллий либосларингизни кўрдим ва бизда ҳам сизларникига ўхшаш миллий либосларимиз бўлганлигини айтиб ўтишим жоиз.
Бу каби форумлар албатта ўзаро фикр алмашиш учун катта майдон бўлиб хизмат қилади. Форум доирасида Жамоат хавфсизлиги университети курсант қизлари ижросидаги кўргазмали чиқишлар билан бугунги кун Тўмарис издошларининг турли йўналишлардаги иқтидорлари кўрсатиб берилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА.