Айни кунларда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси масъул ходимлари Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Уюшма ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу сафар чоғида вилоятда жойлашган соҳа корхоналари, ташкилотлар ўртасида кооперация, уюшмага аъзолик ва бошқа масалаларда учрашувлар ўтказилмоқда.    

Вилоятдаги “Uzerae Cable” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишув эса ана шундай тадбирлардан биридир.    

– “Uzerae Cable” корхонаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда уюшмага аъзолик, электротехника саноатига оид ҳуқуқий янгиликлар ва кооперация масалалари муҳокама қилинди, – дейди «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқарма бошлиғи Аҳрорхўжа Шамсиддинов. —  Ўз ўрнида корхона масъуллари «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аъзо бўлиш ва биргаликда ишлаб чиқариш, экспорт ва сертификатлаштиришни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини айтиб ўтди. Тадбирдан сўнг биз корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва лаборатория фаолиятини ўргандик. Аҳамиятлиси, айни пайтда ушбу корхона республикада илк бор янги кабель маҳсулоти, яъни автомобиллар мотори учун кабель-сим маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.  

Эслатиб ўтамиз, бугун «Навоийазот» АЖ корхонасида кооперация учрашуви ўтказилади.    

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Uzerae Cable" корхонасида янги кабель тури маҳаллийлаштирилмоқда