Мамлакатимизда темир йўл, автомобиль ташувлари, ҳаво алоқаси ва порт хизматлари соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш орқали янада кенг иқтисодий имкониятларга эришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов юртимизга ташриф буюрган Латвия транспорт вазири Атис Швинка бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Латвия темир йўллари, Рига, Лиепая ва Вентспилс портлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар темир йўл, автомобиль ташувлари, ҳаво алоқаси ва порт хизматлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.  

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги стратегик ҳамкорликни ва ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг ижобий динамикаси кўзга ташланмоқда. Латвия транспорт вазир Атис Швинка Ўзбекистонга илк ташрифи эканини, мақсади давлатимиз билан транспорт соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг кейинги босқичларига киришишга уринаётганини таъкидлади.  

Шунингдек, Латвия томони авиарейслар сонини кўпайтириш, юк ташувлари ҳажмини ошириш ҳамда электрон тижоратни ривожлантиришга қизиқиш билдирди, дейилади Транспорт вазирлиги маълумотида.

Ўзбекистон томони эса рақамли транспорт ҳужжатларига ўтиш, автомобилда юк ташувлари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш, транзит ташувлари учун рухсатномасиз тизимни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни кўтарди.  

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Шарқ – Ғарб ҳамда жанубий йўналишда халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди ва Латвия томонини ушбу йўлаклар салоҳиятини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликда чоралар кўришга чақирди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт соҳасида Латвия билан ҳамкорлик кенгаймоқда