Давлатимиз раҳбари раислигида 14 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакат бўйлаб “Тозалик ва озодалик ойлиги” эълон қилинди.

Бу ташаббуснинг асосий мақсади аҳолида экологик маданиятни юксалтириш, шаҳар ва қишлоқларимизда тозаликни кундалик ҳаёт тарзига айлантиришдир.

Қўқон шаҳрида ҳам тозалик бўйича амалий ишларга жиддий киришилди. Қўқон шаҳар Экология бўлими давлат инспекторлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар ходимлари бошчилигида тегишли ташкилотлар, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирокида ободонлаштириш ва чиқиндиларни йиғиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Шу билан бирга, масъул идоралар томонидан назорат ишлари ҳам кучайтирилди. Масалан, Қўқон шаҳрининг Муқимий шаҳарчаси ҳудудида олиб борилган текширувлар давомида айрим фуқаролар чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаган ёки ўз ҳудудида тозаликка бепарво бўлган ҳолатлар аниқланди.

Шунингдек, янги қурилаётган Технопарк ҳудудидаги чуқурлик ёқаси ҳам ноқонуний чиқиндихонага айлантирилгани маълум бўлди. Мазкур ҳудудда ҳам назорат кучайтирилиб, чиқиндиларни ноқонуний равишда ташлаётган фуқаролар огоҳлантирилди. Барча ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Баъзи фуқаролар тозалик фақат коммунал хизмат ёки экологлар вазифаси деб ўйлашади. Аммо атроф-муҳитнинг озодалиги ҳар бир шахснинг фуқаролик бурчи, жамият олдидаги масъулиятидир. Чиқиндиларни ўз жойига ташлаш кичик амал бўлса-да, катта маданият нишонаси ҳисобланади. Шаҳарда экорейдлар давом этмоқда. 

Бундан мақсад фуқароларни фақат жаримага тортиш эмас, уларни онгли равишда тозаликка риоя қилишга ўргатиш, ҳар кимда ўз ҳудуди озодалиги учун жавобгарлик ҳиссини кучайтириш.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zIWUyyqQ3nM" title="Tozalik – xalqning madaniyati, yurtning go‘zalligi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тозалик – халқнинг маданияти, юртнинг гўзаллиги (+видео)