Гулистон давлат университети Маданият саройида Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни университет ректори, профессор Муҳсин Ходжиев кириш сўзи билан очди. 

-- Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Бу йил ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил  тўлди, тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб ҳисобланади,--деди М.Ходжиев.

Тадбирда Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Ж.Абдуллаев “Ўзбек тилининг тараққиёти ва давлат мақомига эга бўлиши” мавзусида чиқиш қилди.

Байрам тадбирида муваффақиятларга эришган бир гуруҳ талаба-ёшлар байрам совғалари билан тақдирланди.

Тадбирнинг бадиий қисмида университетнинг ижодкор талаба-ёшлари томонидан куй-қўшиқлар ва шеърлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари ва миллий рақслар намойиш этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил--миллат мулки, бойлиги