Пойтахтимизда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси И.Эргашев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда жорий йилги пилла етиштириш мавсумида амалга оширилган ишлар ва такрорий пилла етиштириш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.
Ҳар бир вилоят кесимида пиллачилик кластерлари фаолияти муҳокама қилинди.


Бандлик, экспорт кўрсаткичлари, ижро ва тўлов интизоми, соҳага янги инвестицияларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди. Шундан сўнг, тадбиркорлар муаммолари тингланди, уларга ечим топиш мақсадида мутахассислар бириктирилди.

Шунингдек, йиғилишда ипак қурти уруғларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳам масъул мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўмита раиси томонидан такрорий пилла етиштириш мавсумини уюшқоқлик билан, белгиланган режани бекам-кўст бажарилишига эътибор бериш кераклиги таъкидланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА