Жорий йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун, 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди.

Мамлакатимиз Бош консулхонасига таяниб берилган маълумотига кўра, муқаддам Таиландга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги киритилган 36 та давлат қаторида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.

“Янги тартиб барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади.

Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин”, — дейилади хабарда.

Таиланд ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визадан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Маълумот ўрнида: 15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди