Ипотека кредитлари бўйича субсидия дастури аҳолининг уй-жой муаммосини енгиллаштиришга қаратилган. Давлат кўмаги орқали кредит фоизининг бир қисми субсидия ҳисобидан қопланиб, ойлик тўловларни сезиларли даражада камайтиради.

Президент Фармони билан жорий этилган дастурда аниқ талаблар, даромад чегаралари ва мулкка оид шартлар белгиланган бўлиб, ёрдам ҳақиқатан эҳтиёжмандларга етказилади.

Мутахассислар таъкидлашича, субсидиялар нафақат аҳолини уй-жой билан таъминлашга ёрдам беради, балки уй-жой бозори барқарорлигини мустаҳкамлайди, қурилиш соҳасидаги фаолликни оширади.

Давлат хизматлари марказлари, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топшириш мумкин. Аризалар ижтимоий мезонлар асосида баҳоланиб, камида 30 балл тўплаши шарт. Шунингдек, даромад белгиланган чегараларда бўлиши ва ариза берувчи ёки турмуш ўртоғининг республика бўйлаб турар жойи бўлмаслиги муҳим шартлардан ҳисобланади.

Ипотека субсидиялари дастури кўплаб оилаларнинг уй-жойга бўлган орзусини рўёбга чиқаришга ёрдам берувчи муҳим лойиҳадир.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Субсидия – уй-жой орзусини рўёбга чиқарувчи имконият