Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига мувофиқ солиқ тўловчилар иш ҳақининг ва бошқа даромадларининг маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми тегишли шартлар асосида солиқ солинмайдиган даромад турларига киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”нинг 17-бандида шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва пул маблағларининг ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур қарор билан Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда:

шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундан фойдаланиш мақсадлари;

шахсий инвестиция ҳисобварағидаги маблағларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни тақдим этиш тартиби;

шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлар бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби;

шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпиш тартиби белгилаб берилди.

 ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсий ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди