Сирдарё вилояти Сайхунобод туманининг Иттифоқ маҳалласида яшовчи Дониёр Абдуллаев оилавий бизнес сифатида асаларичиликни йўлга қўйганига бир неча йил бўлди. Етти хазинанинг бири саналган бу юмуш хонадон соҳибига мўмай даромад келтирмоқда. Йил бошидан буён 200 дан зиёд асалари оиласи бозорга чиқарилди.
Президентимизнинг Сайхунободга ташрифидан сўнг “маҳалла еттилиги” томонидан тадбиркорга оиласи негизида асаларичилик марказини ташкил қилиш таклифи билдирилди.
Бугун «Агробанк» ва Халқ банкининг 600 миллион сўм ҳомийлик маблағи ҳамда тадбиркорнинг 400 миллион сўм сармояси ҳисобидан йилига 12 тонна асал ишлаб чиқариш ва қадоқлаш қувватига эга “Сайхун асал маҳсулоти” асаларичилик маркази иш бошлади.
[gallery-18529]
Иттифоқ ва унга қўшни маҳаллаларни қамрайдиган бу марказда қути ва жиҳозлар ишлаб чиқариш, асални қадоқлаб, экспортга юбориш, кооперация шаклида хонадонларга жиҳоз ва асалари оилалари етказиб, аҳолига асалари боқишни назарий ва амалий жиҳатдан ўргатиш ишлари ташкил қилинади. Бунинг учун янги бино замонавий жиҳозланиб, Россия, Хитой ва Польшадан энг илғор технологиялар, ўқув қўлланмалари, ишлаб чиқариш дастгоҳлари келтирилиб ўрнатилди. Энг муҳими, 10 нафарга яқин ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/iX9HRZKBCHY" title="Sayxunobodda asalarichilik markazi ish boshladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Марказ очилишида Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, туман сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат, видео), ЎзА