Ёш спортчиларимиз халқаро майдонда қўлга киритаётган ҳар бир ютуқ мамлакатимизнинг обрўсини янада юксалтириб, спортга қизиқувчи ёш авлод учун намуна бўлиб хизмат қилади. Ҳиндистонда ўтказилган пенчак силат спорт тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этган ҳолда 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Бугун Тошкент халқаро аэропортида ушбу чемпионатда муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз тантанали равишда кутиб олинди.

Тадбирда Спорт вазирлиги масъуллари, Пенчак силат федерацияси раҳбарияти, ОАВ вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Пенчак силат — Жанубий-Шарқий Осиёда, асосан Индонезия ва Малайзияда шаклланган анъанавий жанг санъати бўлиб, у нафақат ўзини ҳимоя қилишга қаратилган, балки жисмоний ва руҳий тайёргарликни ошириш ҳамда маданиятни сақлаш ва тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Айтиш жоизки, пенчак силат спорти Осиё минтақасида ва жаҳонда тобора ривожланиб бормоқда. У III ёшлар Осиё ўйинлари (Баҳрайн) ҳамда VI Ислом бирдамлик ўйинлари (Саудия Арабистони, Ар-Риёд) дастуридан жой олган.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенчак силат бўйича Осиё чемпиони ва совриндорлари тантанали кутиб олинди