Мамлакатимиз хорижий давлатлар билан замонавий агротехнологияларни жорий этиш, илмий-амалий тажриба алмашиш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Латвия Агрономлар жамияти раҳбари Ринголдс Арнитис “Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ташрифнинг асосий мақсади — икки давлат ўртасида аграр соҳада узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этишдан иборат.

Дастлаб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги масъуллари билан учрашув ўтказилди. Унда амалга оширилаётган ҳамкорлик дастурининг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Амалий ўрганишлар давомида Ринголдс Арнитис Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Мередиан Темпо” корхонасига қарашли интенсив боғлар — олма, нок, гилос, малина ва узум плантациялари, шунингдек, Қибрай туманидаги “Баҳор гуллари” корхонасига тегишли замонавий иссиқхоналар фаолияти билан танишди. Фитосанитар назорат давлат инспекторлари фаолиятига юқори баҳо берилди, дейилади Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумотида.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида муассаса раҳбарияти ва олимлари билан учрашув бўлди. Унда икки томонлама илмий-амалий ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилинди. Шунингдек, институт лабораториялари, ўсимлик касалликларини аниқлаш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш йўналишларидаги илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди.

Томонлар ўзаро илмий тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.

Кенг қамровли лойиҳа илм-фан, амалиёт ва дипломатия уйғунлигида олиб борилмоқда ҳамда келажакда иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига, Ўзбекистоннинг халқаро агробозорга интеграциялашувига хизмат қилади.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Латвия аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтирмоқда