8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Тошкент вилоятида турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган ташаббускор ва фаол хотин қизлар кўп. Ҳудуд аёллари бугунги кунда раҳбарлик лавозимларида, тадбиркорлик, маҳалла, прокуратура, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва давлат идораларининг турли йўналишларида фаолият кўрсатиб келмоқда. 

[gallery-16344]

Қуйидаги уларнинг айримлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

“Баландликдан қўрқмайман” 

Олмалиқ кон-металлургия комбинати мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда етакчи корхонадир. Бу ерда ишлаётган мутахассис ва ходимларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. 
Хусусан, комбинатнинг Марказий таъмирлаш механика заводида ҳозир 497 нафар ишчи меҳнат қилади. Улар орасида аёл мутахассислар, жумладан, металлга ишлов берувчилар, кран ҳайдовчилар, иш тақсимловчи токарлар, қолипловчиларнинг ўз ўрни бор. 

Шулардан бири кран ҳайдовчи Наргиза Матқосимова салкам 20 йиллик фаолияти давомида кўплаб шогирдлар чиқарди, ҳамкасбларининг эътиборига тушди. Унинг бажарадиган иши 20 метр баландликдан туриб махсус кран орқали ишлов берилган металларни белгиланган тартибда жойлаштириш. Бу жараён жуда мураккаб бўлиб, ишчилардан катта масъулиятли бўлишни талаб қилади. Шу сабабли ҳаммага ҳам бу вазифани бажаришга ишонч билдирилмайди. 

– Ишимни яхши кўраман, – дейди Наргиза Матқосимова. – Жамоамиз аҳил, ишда доим бир биримизга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Айримлар аёл кишининг бундай корхонада ишлашини, тасаввур ҳам қилолмайди. Кўпчилик танишларим иш-фаолиятим ҳақида эшитса, ҳайрон қолишади. Мен эса ўрганиб қолганман. Шу касбим туфайли фарзандларимни ўқитдим. Улар ҳозир жамиятда ўз ўрнини топган. Соҳада ўнлаб шогирдлар тайёрладим. Шулар ҳақида ўйласам, хурсанд бўлиб кетаман. Танишларим билан суҳбатда бўлсам, баландликдан қўрқмайсизми, деб савол беришади. Мен уларга баландликдан завқ оламан, деб жавоб бераман. 

Пиллачиликда мактаб яратган 

Тошкент вилоятида пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани сабабли бир йилда 3-4 марта ипак қурти боқилмоқда. 
Ўтган йили ҳудуд пиллакорлари томонидан 30 минг қути пилла қуртидан 1 минг 851 тонна ҳосил етиштирилди. 17 миллион долларлик маҳсулотнинг экспорти амалга оширилди. Ўз навбатида мавсумий 88,6 минг нафар иш ўрни яратилди. Эътиборлиси, пиллачиликда банд бўлганларнинг кўпи аёллар. 

Бўка туманида яшовчи меҳнат фахрийси, малакали агроном Муҳаббат Ортиқованинг бу соҳада 40 йиллик тажрибаси бор. У ҳудудда фаолият юритаётган кўплаб пиллакорларнинг устози. Онахон ҳозир нафақада бўлишига қарамай ишини тўхтатгани йўқ. Ўз хонадонида махсус инкубатория ташкил қилиб, фермер хўжаликлари билан пилла қурти етказиб бериш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғулланади.

– Пиллачилик бир қарашда осон кўринса ҳам ўзига яраша машаққати бор, – дейди М.Ортиқова. – Бу касб инсонни сабрли бўлишга ўргатади. Ўзига яраша завқли жиҳатлари ҳам бор. Бутун ҳаётим шу билан боғлиқ. Бундан сира афсусланмайман. Шу иш билан шуғуллансам, яшаргандек бўламан, кексаликни унутаман. Касбим орқали эл орасида ўзимга яраша эътибор топдим. Йил сайин соҳага янгиликлар кириб келмоқда. Доим кузатишга, ўрганишга интиламан. Тез кунларда янги мавсум бошланади. Жойларда шунга тайёргарлик авжида. 

Ҳозир туманларда ташкил қилинган 600 дан ортиқ инкубаторияга ипак қурти жонлантириш учун қўйилмоқда. Апрель ойи ўрталаридан бошлаб қуртлар жонланиб, парвариши бошланади. 

Оқ халатли малика 

Тошкент вилоятида йил сайин тиббий хизматларнинг сифат даражаси ошиб бормоқда. Туман ва шаҳарларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шифокорлар масъулиятини ошириш борасидаги ишлар ҳам ўз натижасини бермоқда. Шифохоналардан фарқли равишда мактабгача таълим ташкилотларида ҳам тиббиёт ходимларига катта масъулият юклатилган. Айнан улар болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

Бўка туманидаги 7-МТТда тиббиёт ходими бўлиб ишлаётган Муниса Асрақулованинг соҳада 20 йиллик тажрибаси бор. У 170 ўринга мўлжалланган боғчада тарбияланаётган 155 нафар ўғил-қизнинг саломатлигига жавобгар. 

– Ишимиз масъулиятли, – дейди М.Асрақулова. – Ўз касбимни жуда яхши кўраман. Айни пайтда Термиз давлат университетининг сиртқи бўлимида талабаман. Ўз устимда ишлашга доим интиламан. Охирги пайтлар ижтимоий тармоқларда МТТлар фаолияти билан боғлиқ турли танқидий хабарлар кўпайди. Бу ўз навбатида ишга бўлган талабни янада ошириш, масъулият билан ёндашиш кераклигини кўрсатмоқда.

Биргина мисол, ошпазлар билан бирга болаларнинг соғлом ва сифатли овқатланишини ташкил этиш ҳамда бир кунлик меъёрлар асосида таомномани тўғри тузишга алоҳида эътибор қаратамиз. Агар болалар кун давомида тиббий қоидаларга амал қилса, соғлом овқатланса, ҳеч ҳам касал бўлмайди. Аслида биз доим шунга ҳаракат қиламиз. 

Меҳнатдан бахт топган аёл 

Халқимизда аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади, деган гап бор. Ўрта Чирчиқ туманидаги Шаҳзода Шоохунова раҳбарлигидаги “Шеразиз Муҳаммад агро” фермер хўжалиги эришаётган натижалар бунга далил бўлса ажаб эмас. 

Бу аёлга деҳқончилик бегона эмас. Унинг ёшлик йиллари далаларда шунчаки ўтгани йўқ. Шаҳзода деҳқончиликнинг миридан сиригача қунт билан ўрганди, ер билан тиллашди, таъбир жоиз бўлса, диллашди. Ҳатто у трактор ҳайдашни ҳам қойиллатади. 

– Оддий аёл бўлсам-да, ҳар бир ишга масъулият билан ёндашаман. – дейди Ш.Шоохунова. – Туманимиздаги ўқув -тажриба хўжалигида бригадир бўлдим. Ўтган давр мен учун соҳада катта тажриба ўрганиш йили бўлди. Бир қарашда аёл кишига фермер бўлиш жуда мураккабдек кўриниши мумкин. Лекин мен давлатимиз томонидан билдирилаётган ишончни оқлашга интиламан. Ер муқаддас. Унинг ҳар қаричини авайлаш керак. Ўшандагина ер ҳам кишига наф келтиради. Қийинчиликлардан қўрқмайман. Фарзандларимга, невараларимга ҳам меҳнат қилишни ўргатдим. 

Фермернинг 80 гектар даласи бор. Унинг 45 гектарида ғалла етиштирилади. Қолгани ғўза парваришга мўлжалланган. Мавсумда турли сабзавот, дуккакли экинлар ҳам етиштирилади. Айниқса, ғалладан бўшаган ерларда мош, ловия, маккажўхори каби экинлар парваришланади. Хўжаликда 15 нафар доимий ишчи бор, шу билан бирга мавсумий ишчиларга ҳам ёз ойларида доим талаб бўлади. 

Шунингдек, Шаҳзода камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида ҳудуддаги кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига такрорий экинлар экиш учун ер ажратиб бермоқда. Амалга ошираётган ҳар бир ташаббусини аҳоли қадрлайди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ArJd1qjdgvU" title="Oʻz kasbining fidoyilari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, Д.Эрназаров(сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз касбининг фидойилари (+видео)