Бухоро вилояти “Ойдин нур” оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 –Марказ ўз фаолиятини 1999 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб ташаббускор гуруҳ фаоллари вилоят олий таълим муассасалари ўқитувчиларидан ташкил топганди, –дейди марказ асосчиларидан бири Мавлуда Салиҳова. –Нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтган ташкилотнинг асосий мақсади оилада соғлом муҳитни шакллантириш, аёлнинг бу борадаги психологик ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ижтимоий муаммоларини асоратсиз ечишга кўмаклашиш орқали баркамол оилавий муносабатларни тадбиқ этишга ҳисса қўшишдир. Гендер тенглик масалаларини илгари суриш, “Ишонч телефони”ни ташкил қилиш, психологик маслаҳат кўрсатиш, юридик маслаҳат кўрсатиш, судда оиладаги зўравонлик қурбони бўлган аёлларнинг вакили бўлиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериш, вақтинчалик яшаш жойи – бошпана билан таъминлаш ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларидир. 

–Марказимиз оғир ижтимоий аҳволда қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий, маиший тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин- қизлар, одам савдоси қурбони, жабр кўрган меҳнат муҳожирлари, илгари судланган, якка ёлғиз аёллар, вояга етмаган етим ўғил-қизларга бепул хизмат қилади, –дейди “Ойдин нур” оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш маркази раҳбари Шаҳноза Ихтиёрова. –“Ишонч телефони” хизмати марказ фаолиятини бошлаганидан буён ташил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 18818 та қўнгироқ қабул қилинди. 

Инқироз ҳолатига тушган аёлларга психологик мадад хизмати 2000 йилдан бери кўрсатилади ва бугунги кунга қадар 3349 дан ортиқ маслаҳат берилди. Психолог биринчи навбатда марказга мурожаат қилган аёлни стресс ҳолатидан чиқариш мақсадида ҳар бири билан алоҳида иш олиб боради. 

Ўз-ўзини тўғри баҳолай билиш, оилада учрайдиган муаммолар, уларнинг оқибатлари, оилада аёл камситилишининг олдини олиш борасида билимлар беради. Марказ бошпанасида яшаётган аёллар билан индивидуал психологик ташхис, психокоррекция, психотерапия ишлари амалга оширилади. 

Бундан ташқари, аёллар учун “Хавотирликлар жамланмаси”, “Инқирозли вазиятга тушган одамларга психологик ёрдам”, “Ҳаётни яхшилаш”, “Репродуктив саломатлик”, “Одам савдосидан огоҳ бўлинг!” мавзуларида психологик тренинглар ўтказилади. 

Марказ томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар хизмати 2004 йилдан буён кўрсатилади. 

Бугунги кунга қадар хизмат сони 12681 тани ташкил қилади. Юрист аёлларга зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатларни беради, судгача бўлган вақт мобайнида алимент ундириш, уйга киритиш, оталикни белгилаш, ажралиш, мол-мулкни тақсимлаш ва ҳоказо бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда ва уларни судга тақдим этишга кўмаклашади. 

Судда оилавий низолардан жабрланган аёллар манфаатини ҳимоя қилади. Адвокат ёллаш орқали 2009 йилдан буён 251та аёл манфаати судда ҳимояланди. Турли хил ҳужжатларни расмийлаштириш учун 85та аёлга давлат божи тўланди. 7 та оталикни белгилаш тиббий экспертизаси учун тўлов ўтказилди. 

Зўравонлик қурбони тушкунлик, қўрқув ва умидсизлик ҳолатида бўлганлиги сабабли суд залида ўзини ҳимоя қилолмайди. Шу учун адвокатнинг аёл ҳуқуқларини ҳимоялаб, уни қўллаб-қувватлаши, унга куч ва ишонч беради. Фаолияти давомида марказ адвокатлари иштирок этган суд жараёнларининг 90 фоизи аёллар фойдасига ҳал қилинган. 

Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда кўмаклашилади. Ижтимоий муаммоларни ечишга йўл-йўриқ кўрсатиш хизмати 2007 йилдан буён йўлга қўйилган ва бугунги кунга қадар 5678 тани ташкил қилди. Ижтимоий ходим аёлларга оиладаги низоларини бартараф этишда, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда маслаҳатлар бериб, кўмаклашади. Уларнинг соғлигини тиклашда, маҳалла фуқаролар йиғинидан керакли моддий ёрдам, болалар нафақасини расмийлаштиришда, бандлигини таъминлашда, йуқотилган ҳужжатларни тиклашда, фарзандларини мактабгача таълим ва ўрта умумтаълим мактабига жойлаштиришда кўмаклашади.

Касб-ҳунарга ўргатиш ва даромад келтирувчи кичик бизнесни йўлга қуйишга кўмаклашиш хизмати 2010 йилдан буён фаолият кўрсатади. Бугунги кунга қадар 250 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёл турли хил ўқув курсларида ўқитилган ва шулардан 113 нафари даромад келтирувчи кичик бизнесини йўлга қўйиши учун керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган. 

Вақтинчалик бошпана билан таъминлаш хизмати 2007 йилдан буён йўлга қўйилган. Жуда оғир оилавий шароити, тазйиқ ва зўравонликка учраганлиги туфайли уй-жойсиз қолган 1286 дан ортиқ аёл ва уларнинг вояга етмаган фарзанди марказ бошпанасида яшаб, муаммоларини ечиш орқали нормал ҳаётга қайтарилди. 

Бошпанада аёллар ва уларнинг фарзандлари бепул озиқ - овқат, гигиена воситалари ва зарурат туғилганда дори-дармонлар билан таъминланади. Бошпанада яшаш вақтида уларни руҳан қўллаб-кувватлаш ва кўтаринки руҳда яшашларини таъминлаш мақсадида турли хил тадбирлар ўтказилади (байрамлар, туғилган кунлар,..) Марказ маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотлар кўмагида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. 

Франциянинг техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED), АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кичик лойиҳалар дастури, USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастурлари, Германиянинг “FRIDRIX EBERT” номли жамгармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Хельсенки инсон ҳуқуқи жамғармаси, Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти (OSCE), БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Винрок халқаро институти нотижорат ташкилотининг филиали шулар жумласидандир. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ойдин нур” ойдин ҳаётга етаклайди