Пойтахтимизда “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ўқитишда замонавий тенденциялар” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан биргаликда ташкил этилмоқда.  

2023-2024-ўқув йилидан бошлаб ҳудудларнинг ўсиш нуқталари, драйверларини ҳисобга олган ҳолда республика бўйича 208 та умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти жорий этилди ва ҳозирги кунда 17 минг 104 нафар 10-синф ўқувчилари касб-ҳунарга ўргатилмоқда.  

Бунинг натижасида касб-ҳунар ўрганаётган ўқувчиларнинг 3 минг  805 нафари таълим олиш билан бирга қўшимча даромад топиш имкониятига эга бўлди.  

Қайд этилганидек, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 288 та умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиётининг янги тизими жорий қилинади.  

Ўқувчиларни касбга йўналтириш, уларни маълум бир соҳага қизиқишларини шакллантириш мақсадида мактабларда узлуксиз ва яхлит тизим йўлга қўйилмоқда. Унга асосан бошланғич синфларда ўқувчиларга касбларга оид билимлар бериб борилиб, касб эгалари фаолияти ва ҳаёти ҳақида маълумотлар  етказилади. Тарбиявий компонент сифатида меҳнат қилишга ўргатиш кўникмалари ривожлантирилади.  

Ўрта синфларда турли касбларнинг ҳаётдаги ва жамиятдаги ўрни ҳақидаги билимларни бериш давом эттирилади. Технология дарслари доирасида меҳнат қилишнинг дастлабки кўникмалари шакллантирилиб, маълум бир касбларнинг айрим элементлари ўргатиб борилади, саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология корхоналарига экскурсиялар ташкил этилади. Онлайн ресурслардан кенг фойдаланиш имконияти яратиб берилади. Ўқувчиларнинг қизиқишини аниқлаш, касбга йўналтириш ҳамда индивидуал ташхислаш мақсадида сўровномалар ўтказилади.  

Юқори синфларда ўқувчилар учун ихтисослашиш имконияти яратиб берилади. Унга асосан келгусида йўналишига қараб ўқувчилар фанларга ихтисослашиш ёки касб-ҳунарни ўрганишга эътибор қаратилади. Фанларга ихтисослашиш доирасида зарур фанларни чуқурроқ ўрганиш, касб-ҳунарни ўрганиш доирасида эса устоз-шогирд анъаналари орқали ҳамда рақамли касбларни ўрганиш йўлга қўйилади. Юқори синф ўқувчиларида меҳнат бозори ҳақидаги билимларини кенгайтириш ва молиявий саводхонлигини яхшилаш мақсадида “Иқтисодиёт ва бизнес фани” жорий қилинади.  

Ўқув-семинари давомида “касбий таълим устаси”нинг вазифалари, ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида хориж тажрибаси, ўқувчи-ёшларни бугунги кунда талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш, бунда соҳа мутахассисларининг касбий билим ва маҳоратини оширишга доир маҳаллий ва хорижий мутахассислар томонидан иштирокчиларга зарур маълумотлар бериб борилди.  

Семинар дарслари гуруҳларга бўлинган ҳолда кун давомида бўлиб ўтди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар касб-ҳунарга ўқитилади