9 май– Хотира ва қадрлаш куни

Каттақўрғон туманида Раҳмат Қобилов ва Райим Юсупов, Самарқанд туманида Аҳад Очилов, Ургутда Бўрон Гадоев, Самарқанд шаҳрида Михаил Колмагоров.

Улар бугун Самарқанд вилоятида элнинг эъзозида, давлатнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечираётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, юз ёш остонасидаги пиру бадавлат нуронийлар.

Бу фариштали фахрийларнинг яшаш манзиллари, хонадонлари кўпчиликка яхши таниш. Раҳбарлар ҳам, оддий аҳоли ҳам яхши билади. Бу фақатгина ушбу хонадонлар эшигига қўйилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилиши тўғрисидаги лавҳа билан боғлиқ эмас, шусиз ҳам ҳамма яхши билади ва, таъбир жоиз бўлса, уй олдидан ўтаётганда, албатта, ичкаридаги уруш фахрийсига бугунги тинч-осуда кунлар учун ич-ичидан раҳмат айтади, миннатдор бўлади.

Узоқ эмас, яқинда Наврўз байрамида бу фахрийларга Президент совғалари етказилди, Рамазон ҳайитида аввало улар йўқланди. Вилоят ҳокими, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва маҳаллий раҳбарлар уруш қатнашчилари хонадонига бориб, улар билан дилдан суҳатлашди.

Шу кунларда фахрийларнинг яшаш манзиллари яна меҳмонлар билан гавжум, гоҳ вилоятдан, гоҳ туман ва шаҳардан келиб, уларни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллиги билан тарбиклашяпти, уруш йиллари хотирланиб, бугунги кунларга шукрона айтилмоқда.

– Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушида Самарқанд вилоятидан 152 минг киши фронтга жалб этилган, фронт ортида фидокоророна меҳнат қилганлар эса бундан бир неча баробар кўп бўлган, – дейди “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Шуҳрат Негматов. – Афсуски, 73 минг нафар ватандошимиз уруш ўчоқларида вафот этган, уларнинг номи хотира китобларида битилган. Урушдан қайтиб келганлар ҳам нафақат тан жароҳати, балки қалбидаги ўша йиллар азоб-уқубатлари, йўқотишлар туфайли пайдо бўлган оғриқлар билан яшади. Юзи кулиб турса-да, қалбининг туб-тубида битмас жароҳатлар  борлигини англаш қийин эмасди. Улар сафи ҳам йилдан-йилга камайиб бораётгани кўнгилни оғритади. Ўтган йил вилоятимиздаги Хотира ва қадрлаш куни тадбирларида 10 нафар нуронийимизни байрам билан табриклагандик, уларнинг ғанимат эканликларини ҳис қилиб, кўпроқ суҳбатларини эшитишга интилгандик. Минг афсус, бугун улар беш киши қолган. Ҳар бирлари қарийб асрга тенгдош, бугунги ҳар бир кунлари асрлардек қадрли.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра, бу йил юртимизда Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллиги “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида нишонланмоқда. Қарор асосида уруш қатнашчилари ва фронторти меҳнат фахрийларининг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар аллақачон бошланганди. Президентимизнинг бугун эълон қилинган фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бири 20 миллион сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

– Биз шу пайтгача беш нафар уруш қатнашчисининг ҳам хонадонига бориб, улардан ҳол-аҳвол сўрадик, яшаш шароти билан танишдик, – дея сўзида давом этади Ш.Негматов. – Аслида, улар ҳар лаҳзада давлатимизнинг эътиборини ҳис қилиб яшаяпти, атрофида фарзанду набиралари, эвара-чеваралари парвона. Айтиш мумкинки, гўдакдек парвариш қилиняпти. Ҳар бир уруш қатнашчисининг саломатлиги ҳудудий поликлиникаларнинг доимий  назоратида,  патронаж ҳамшира бириктирилган. Зарурат туғилса, вилоятдан, ихтисослашган тиббий марказлар шифокорлари бориб тиббий хизмат кўрсатишади, керакли дори-дармон билан таъминланади.  

Фахрийларимизга “Нуроний” жамғармасининг пул мукофотлари ва эсдалик совғаларини топширдик, шунингдек, ҳарбийлар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда турли ташкилотлар томонидан байрам совғалари берилди. Суҳбатларда отахонлар уруш йиллари ҳақида сўзлаганларида кўзлари ёшланиб, сафдошларини соғинч билан эсласалар-да бугунги тинч-осуда кунлар учун шукрона айтишдан чарчамайдилар, бизни ва ёш авлодни бу кунлар қадрига етишга даъват этадилар. Эндиликда уруш қатнашчиларига Президентимиз табрик ва совғаларини ҳамда 20 миллион сўмдан пул мукофотини тантанали топшириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, туман ва шаҳарларда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар бошланиб, фронт орти меҳнат фахрийлари, кекса авлод вакиллари ва Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган ҳарбийлар оила аъзоларидан ҳол сўралмоқда. Айни пайтда вилоятимизда 349 нафар фронт орти меҳнат фахрийси, 2000 нафарга яқин ўзгалар парваришига муҳтож, якка-ёлғиз кексалар истиқомат қилади. Бу юртдошларимизга ҳам давлат томонидан ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилиши баробарида жамғарма ҳисобидан, шунингдек, ҳомийлар жалб этилган ҳолда уй-жойлари таъмирланяпти, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон берилмоқда.  

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар эъзозда