Айни кунларда «Ўзэнергоинспекция» ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Уларда аниқланишича, Андижон шаҳридаги "Б.С.З." МЧЖ ҳудудида фуқаро Й.А.ижара асосида алюмин маҳсулотини қайта ишлаш цехини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, тўғридан тўғри газ тармоғига улаган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат туфайли давлат манфаатига 6 миллиард 782 миллион сўм зарар етказилган.

Қарши шаҳрида ҳам шу каби аниқланган ноқонуний ҳолат сабабли давлат манфаатига 1 миллиард 65 миллион сўм зарар келтирилган.  

Бундан ташқари, крипто-активлар ишлаб чиқаришда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан энергия ресурсларининг талон-торож қилиниши ошкор этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган ноқонуний майнинг фаолияти билан боғлиқ 104 та ҳолат фош этилган ва 78,8 миллиард сўмлик (21,4 млн. кВт-соат) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахс қамоққа олинган.  

Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати маълум қилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний майнинг фаолияти билан боғлиқ 63 та жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахс қамоққа олинган