Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, жамиятда ўз ўрнини топиши борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Лекин шунга қарамасдан, баъзан жамоат транпортидан фойдаланишда ёки овқатланиш шохобчаларида, хизмат кўрсатиш объектларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлар учун ноқулайликлар мавжудлиги кўзга ташланиб қолади. Айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг туризм инфратузилмаси ва маданий мерос объектларида эркин ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда туризмда барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратишни назарда тутувчи тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш, музей, театр, концерт залларида, жойлаштириш воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бемалол ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ушбу соҳадаги энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 18 июлдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида замонавий шаҳарсозлик ва туризмни ривожлантиришда ногиронларга қулай инфратузилма яратиш бўйича янгича талаблар белгилаб берилган.  

Фарғона вилоятида бир неча ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назорати ўтказиш, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган қулай муҳит ва тўсиқсиз ҳаракатланиш шарт-шароитларини ўрганиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекциянинг Фарғона вилояти бошқармаси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ҳамда ЎзННТМА Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг бир қатор маданий мерос объектлари, темир йўл бекатлари, аэропорт ҳамда автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит шарт-шароитлари яратилганлиги борасида жамоатчилик мониторинги ташкил этилди. Ўрганиш мобайнида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

– Қоидага кўра, биноларнинг автотураргоҳларида ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида жой ташкил этилиши керак. Бундан ташқари, биноларга кириш қисмларида пандуснинг баландлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ 2.07.02-22) талаблари даражасида бажарилиши зарур. Шунингдек, белгиланган нуқталарга йўналтирувчи белгилар ҳамда тактил қопламалар ўрнатилиши, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва хизмат кўрсатиш пунктлари ногиронлик аравачасида ҳаракатланувчи шахслар учун мослаштирилиши мажбурийдир, – дейди Ижтимоий инспекциянинг Фарғона вилояти бошқармаси бош мутахассиси Турсунбой Эгамбердиев. – Бу борада қурилиш соҳаси мутасаддилари, соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди. Йўл қўйилган камчиликларни тез муддатларда бартараф этиш, белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш бўйича тавсиялар бердик.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлар учун ноқулайликлар ўрганилди