Икки қардош мамлакатлар – Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик алоқалари барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқиндагина Туркияга амалга оширган расмий ташрифи, айниқса, кенг алоқаларга янада катта йўл очди.

Ушбу ҳамкорлик алоқаларининг маҳсули сифатида юртимиздаги хусусий авиаташувчи ташкилот --“Qanot Sharq” авиакомпанияси томонидан “Истанбул-Наманган” ва “Наманган-Истанбул” йўналишида биринчи парвоз амалга оширилди.

Авиакомпаниянинг “Airbus 321” русумли ҳаво кемаси илк бор Истанбул шаҳридан гуллар шаҳри Наманганга 119 нафар йўловчини олиб келди. Анъанага мувофиқ ҳаво кемаси водий ҳаво дарвозаси – Наманган халқаро аэропортида сунъий сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда, тантанали равишда кутиб олинди.

Янги, мунтазам авиарейслар очилиши муносабати билан “Namangan xalqaro aeroporti” масъулияти чекланган жамияти томонидан тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда рўйхатдан ўтиш олдидан аэропорт директори ва авиакомпания вакили қизил лента кесиб, рамзий маънода “Наманган-Истанбул” йўналишидаги илк парвозга старт берди.

Шу тариқа илк рейсда Наманган осмонидан учган “Qanot Sharq”нинг ҳаво кемаси 184 нафар йўловчини Туркия заминига олиб кетди.

[gallery-17813]

“Истанбул-Наманган” йўналишидаги парвозлар ҳафтада икки марта--сешанба ва жума, “Наманган-Истанбул” йўналишидаги ҳаво қатнови ҳам ҳафтада икки бор-- чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандан Истанбулга илк парвоз амалга оширилди