Шу йилнинг 20-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан мини-футбол спорт тури бўйича “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ва масъул ходимлари, ҳудудий вакилликлар, жамоаларнинг мураббий ва аъзолари, таниқли журналистлар, футбол фахрийлари иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликлари тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида мини-футбол, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича мусобақаларни ўзида бирлаштирган. Натижада ҳар бир ҳудудда ғолиб бўлган жамоалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Беллашувлар ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ўтказилди. Ҳар бир жамоа таркиби 5 нафар асосий (дарвозабон билан) ва 4 нафар захирадаги ўйинчи ва 1 нафар мураббийдан ташкил топди. Мусобақа ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичларида ўтди.

Финал учрашуви Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуасида ташкил этилди. Муросасиз кечган ўйинни футбол шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Асосий вақтда жамоалар 4:4 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ғолиб жамоа пеналтилар серияси орқали аниқланди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси 4:2 ҳисобда мутлақ чемпион бўлди.  

Ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига медаль ва ноутбук тақдим этилди. Наманган жамоасига замонавий телевизор, Самарқанд жамоасига планшет топширилди. Шунингдек, барча ўрин соҳибларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари берилди. 

Мазкур спорт мусобақалари жамиятимиз, хусусан, имом-хатиблар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириши баробарида ислом ахлоқини мустаҳкамлаш ва соҳа ходимлари ўртасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва дўстлик руҳини кучайтириши билан аҳамиятли ҳисобланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GF08-wTuOhY" title="Mini-futbol bo‘yicha muftiy sovrini" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ҳамроз Баёнов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мини-футбол бўйича муфтий соврини (+видео)