Сурхондарё вилояти ўзига хос туристик салоҳиятига эга. Бу ҳудудда 600 дан зиёд маданий мерос ва туризм манзиллари мавжуд. Жумладан, Неандерталь бола қолдиқлари топилган Тешиктош ғори, Зараутсой қоятош суратлари, Хатак ғори, Марказий Осиёда ягона Қоратепа, Фаёзтепа, Далварзинтепа, Зурмала буддавийлик ибодатхоналари қолдиқлари, қадимги Кушон империяси таркибига кирган, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги илк давлатлар (Тоҳаристон, Чағаниён), ислом маданиятининг буюк намоёндалари Абу Исо ат-Термизий ҳамда Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбаралари Марказий Осиёнинг цивилизация маркази сифатида маълуму машҳур.

Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Бойсундаги “Бойбулоқ”, “Тешиктош” ва “Мачай” ғорлари, Узундара қалъасини очиқ осмон остидаги музейларга айлантириш кераклиги, Шерободдаги “Хатак” ғори ва Зараутсой қоятошига хорижий олимлар экспедицияси жалб этилиши таъкидланган эди. 

Айни шу талаблардан келиб чиқиб, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан ўрта мактаб ўқувчиларининг Сурхондарё вилоятида жойлашган қадимги дунё тарихига оид обидаларга саёҳатини кўзда тутувчи турпакет концепцияси ишлаб чиқилмоқда. 

Концепция лойиҳасини амалга ошириш мактаб ўқувчиларининг тарихни реал воқелик асосида ўрганишини таъминлаб, уларда фанга қизиқиш ва ватанпарлик туйғусининг ортишига ҳисса қўшади. Шунингдек, бу вилоят иқтисодиёти учун қўшимча имкониятлар яратиб, туристлар оқими, кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва аҳоли даромадларининг ортишига хизмат қилади.

Мазкур концепцияни ишлаб чиқишдан мақсад, ёш авлоднинг ўз тарихимизни янада мукаммал билиши ва уларнинг қадим тарихимизга бўлган қизиқишини янада орттиришдир.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда мамлакатимиз мактабларида 2,5 миллион нафар атрофида ўрта синф ўқувчиси таълим олмоқда. Мазкур ўқувчиларнинг 5 фоизи кузги ва баҳорги таътил вақтларида (10 кун) саёҳатга чиқса, бу 12 минг хорижлик меҳмон юртимизга ташриф буюрди деганидир. Агар ота-оналарнинг фарзандлари билан бирга саёҳат қилиши инобатга олинса, бу миқдор янада кўпаяди. Шунингдек, концепцияда қўшни республикалар мактаб ўқувчиларини жалб этиш юзасидан ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган. 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МҲТИ мактаб ўқувчилари учун туристик пакет концепциясини ишлаб чиқмоқда