Яқинда Санкт-Петербургда МДҲ электр энергетика кенгашининг 64-йиғилиши ўтказилди.

Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ўтказилган ушбу йиғилишда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев видеоконференцалоқа режимида иштирок этди.  

Йиғилишда кенгашнинг энергетика идоралари ва компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлашдаги фаолияти юқори баҳоланди.  

“Ўзатом” агентлигининг хабарига кўра, мазкур йиғилишда кун тартибидаги масалалар қаторида энергетика саноатини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва МДҲ мамлакатларида энергетика соҳасида шериклик салоҳияти, шунингдек, атом энергетикасини ривожлантириш имкониятлари ҳамда унинг иқлим битими бўйича мажбуриятларини амалга оширишдаги роли муҳокама қилинди.  

Йиғилиш якунида ахборот алмашинуви ва энергия ресусларидан самарали фойдаланиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш мақсадида электр энергетика ривожланишини режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу кенгаш МДҲ мамлакатларининг давлатлараро муносабатлари доирасида 1992 йил 14 февралда тузилган тармоқ тузилмаси ҳисобланади.  

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ электр энергетика кенгаши ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди