“Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини Бешариқ туманининг энг йирик ҳудуди ҳисобланади. Аҳоли зич, муаммолар ҳам учраб туради. Маҳаллада ютуқлар кўп. Аммо МФЙ биноси эскириб қолганди...
Бу йил шу ерлик тадбиркор Маҳмуджон Олимов маҳалла биносини давлат- хусусий шерикчилик асосида янгидан қуриб бериш ташаббуси билан чиқди. Туман ҳокимлиги Маҳмуджонни қўллаб-қувватлади. Қисқа вақт ичида ҳавас қилса арзигулик бино қад ростлади.
Маҳалланинг янги биноси очилишида сўзга чиққан Маҳбубахон Юнусова ҳаяжонини яшира олмади.
–Мен шу МФЙда 20 йил раислик қилдим. Бунақанги гўзал бино, қулай шароитларни орзу қилар эдик, холос, – деди у. – Мана энди Президентимизнинг махаллага эътибори туфайли орзуларимиз ҳақиқатга айланди.
[gallery-19038]
Бино замонавий лойиҳада қурилиб, қулай ва зарур мебеллар, компютерлар билан жиҳозланган. “Маҳалла еттилиги” ходимларининг ҳар бири ўз хизмат хонасига эга.
Бешариқда шу йилнинг ўзида яна икки МФЙ биноси янгиланиши кутиляпти.
Муҳаммаджон Обидов,
Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА